Мирзиёевнинг РФга ташрифи давомида 30 га яқин келишувни имзолаш кутиляпти
Жамият
−
02 Март 2021
10819Бугун, 2 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашади.
Яқинда бўлиб ўтадиган Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, фикр алмашилиши кутилмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. Бугунги кунда юқори даражадаги 30 га яқин икки томонлама ҳужжатлар мавжуд. Бу йил Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасида бўлиб ўтадиган Қўшма комиссиянинг иккинчи йиғилиши саммитнинг муваффақиятли ўтказилишига ёрдам беради”, дейилади РФ ТИВ хабарида.
Россия яқинлашиб келаётган тадбирлар икки мамлакат сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеаларга айланишига, кўп форматли икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга, ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонади.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин сўнгги бор 2020 йил 23 июнда Москвада учрашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь