Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Сиань шаҳрида давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказган. Якунда етакчилар Қўшма баёнотни имзолаган. Шунингдек, 2023-2027 йилларга мўлжалланган янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастури қабул қилинган.

Ташриф доирасида жами 41 та икки томонлама ҳужжат имзоланиб, умумий қиймати 25 миллиард доллардан зиёд бўлган янги юқори технологик саноат, савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмаси билан танишилиб, янги қўшма лойиҳалар ишга туширилган. Хитой ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Шу билан бирга давлат раҳбари “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурган.

Аэропортда Ўзбекистон етакчисини ХХР маданият ва туризм вазири Ху Хэпин, Шэньси музофоти губернатори Чжао Ган ва фахрий қоровул кузатиб қўйган.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг