Мирзиёева жаҳон чемпиони бўлган шахматчи қизни табриклади
Спорт
−
24 Ноябрь 2023
17837Аввалроқ Италияда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова 14 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги баҳсларда муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева мазкур ғалабаси учун Афруза Ҳамдамовани табриклади. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
“Афруза ўтган йили “Заковат-Гамбит” турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган эди, бугун эса у – жаҳон чемпиони! Табриклайман, Афруза! Бу – мисли кўрилмаган муваффақият, тенгдошлар учун зўр мотивация ва мамлакатимиз учун ифтихор манбаидир! Қизларимиз учун жаҳон биринчиликлари сари йўлни дадил очиб берганингиз учун ташаккур!” деган Президент ёрдамчиси.
Мирзиёева шунингдек, Афрузанинг мураббийларига ва ота-онасига ҳам раҳмат айтган.
Маълумот учун, Монтесильвано шаҳри мезбонлик қилаётган баҳсларда Афруза 10 турда 9 очко жамғариб, барча рақибларидан 1 очкога олдинга чиқиб олган ҳолда муддатидан олдин турнир чемпионлигига эга чиқди. Бу орқали Ҳамдамова шахмат бўйича Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида илк жаҳон чемпиони сифатида қайд этилди.
LiveБарчаси