Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
Жамият
−
25 Август 35789 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Владимир Зеленскийни Украина мустақиллик куни байрами билан табриклади. Зеленский Х ижтимоий тармоғидаги саҳафасида Ўзбекистон Президентининг табрик хатини эълон қилди.
%20copy%20(5).jpg)
“Украинанинг миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан сизни ва бутун Украина халқини самимий муборакбод этаман. Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган алоқалар келгусида ҳам халқларимиз умумий манфаатлари йўлида ривожланиб бораверади. Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, украин халқига эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан”, дейилади табрикда.
Украина етакчиси эса табрик учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган.
“Ишончим комилки, давлатларимиз бундан буён ҳам Украина ва Ўзбекистоннинг дўстлиги фаровонлиги йўлида самарали ҳамкорликни ривожлантириб, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаб бораверади”, деб ёзган Президент Зеленский.
Маълумот учун, 24 август – Украинада Давлат мустақиллиги куни ҳисобланади. Бу байрам 1991 йил 24 августда Украина Олий Радаси қабул қилган “Мустақиллик декларацияси”га асосланган. Унда Украина СССР таркибидан чиқиб, мустақил давлат деб эълон қилинган. Ҳар йили 24 август Украинада асосий миллий байрам сифатида нишонланади.
Live
Барчаси