Мирзиёев ва Жапаров Хивада тарихий обидаларни зиёрат қилди
Жамият
−
19 Июль
8057Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 19 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Хива шаҳридаги Ичан-қалъа қўриқхонаси давлат тарихий-архитектура музейи ва Нуриллабой саройига ташриф буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Президентларга биринчи хонимлар – Зироат Мирзиёева ҳамда Ойгул Жапарова ҳамроҳлик қилди.
Маълумот учун, 1990 йилда Хива шаҳри UNESCO'нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди, 1997 йилда эса 2500 йиллиги нишонланди. 2020 йилда шаҳар туркий дунёнинг маданий пойтахти, 2024 йилда эса ислом оламининг сайёҳлик пойтахти деб эълон қилинди. Нуриллабой сарой музейи 20-аср бошларида қурилган. Мажмуа таркибига мадраса, галереялар орқали уланган 100 дан ортиқ хоналар киради. Асосий хоналар камин, Венециялик нометалл ва биллур маржон билан зарҳал бронза қандиллар билан безатилган. Бутун мажмуа анъанавий Хива миноралари билан узунлиги 650 метрдан ортиқ баланд девор билан ўралган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 июль куни Садир Жапаров “Кўксарой” қароргоҳида тантанали кутиб олинди. Шундан сўнг, Мирзиёев ва Жапаров тор доирада учрашув ўтказди. Икки томонлама музокаралар якунлангач, президентлар йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
LiveБарчаси