Мирзиёев ва Путин муҳокама қиладиган мавзулардан бири маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин эртага, 19 ноябрь куни Москвадаги учрашувда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.

“Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалаларини савдо-инвестицион ва гуманитар ҳамкорликка эътибор қаратиш, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш режалаштирилган”, дейилади хабарда.

Кремль Матбуот хизмати “имзолаш учун муҳим икки томонлама ҳужжатлар тўплами тайёрлангани”ни қўшимча қилиб, 16-18 ноябрь кунлари Минтақалараро ҳамкорлик форуми, Россия-Ўзбекистон таълим форуми ва Россия-Ўзбекистон медиа-форуми бўлиб ўтганини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифида жиддий масалалар ҳал бўлишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

572

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг