Лавров Мирзиёевнинг Россияга ташрифида жиддий масалалар ҳал бўлишини айтди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг пандемия туфайли қолдирилган Россияга ташрифи эпидемиологик вазият имкон берган заҳоти амалга ошади ва бу катта ютуқ бўлади. Бу ҳақда бугун, 3 сентябрь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Новое знание” марафонида айтиб ўтди.

“Афсуски, биз ўтган йили Ўзбекистон Президентининг режалаштирилган давлат ташрифини амалга ошира олмадик, бу ҳақиқатан ҳам катта ютуқ бўлади, чунки унинг мазмуни мисли кўрилмаган бўлади. Эпидемик вазият имкон берган заҳоти, ташриф амалга оширилади”, деган вазир.

Лавров Россия Федерацияси ва Ўзбекистоннинг ваколатли вазирликлари даражасида том маънода кунлик мулоқот борлигини ва унинг ўзи Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан яхши алоқада эканини таъкидлади.

“Ва, албатта, ҳукумат раҳбарлари ўзаро муносабатларимизнинг барча жабҳаларини Президентлар эришган келишувларга мувофиқ йўналтиришга имкон берувчи махсус механизм доирасиду мулоқот қилишади”, дея қўшимча қилган Лавров.

Мирзиёевнинг 2020 йил баҳорига режалаштирилган Москвага расмий ташрифи коронавирус пандемияси туфайли номаълум муддатга қолдирилди. Ушбу ташриф доирасида йирик инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш бўйича бир қатор шартномаларни имзолаш режалаштирилган. Жумладан, Жиззах вилоятида Марказий Осиёда биринчи АЭС қурилишини бошлаш тўғрисида битим имзолаши режалаштирилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

629

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг