Мирзиёев ва Путин Кремлда учрашув ўтказди
Жамият
−
10 Май 5913 1 дақиқа
Кеча, 9 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутлаган. Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу жумладан Россия Президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланган.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Гуманитар алмашинувлар, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида самарали бўлаётгани катта мамнуният билан қайд этилган.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Тадбирлар якунлангач, Президент Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди. “Внуково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия расмийлари кузатиб қўйди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь