Мирзиёев Ўзбекистоннинг бўлажак Бош вазири олдига қандай вазифаларни қўймоқда?
Жамият
−
20 Ноябрь
5692Бугун, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган мажлисда Ўзбекистон Бош вазири масаласи кўриб чиқилмоқда. Унинг бошчилигида янгиланажак ҳукумат олдига эса қатор вазифаларни қўймоқда. Асосий вазифалар:
-
2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш;
-
Макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур. Бунда инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш;
-
5 йилда камида 100 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга олиб чиқиб, унда тайёр маҳсулотлар улушини 50 фоизга етказишга эришиши лозимлиги таъкидланди;
-
Хорижий туристлар оқимини 5 йилда 15 миллион нафарга, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш;
-
Норасмий иқтисодиётни “соядан чиқариш”да рақамли технологияларни таянч воситага айлантириш. Хусусан, келгуси йилда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада рағбатлантириб, онлайн тўловлар улушини 60 фоизга етказиш;
-
Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида асосий чора-тадбирлар амалга ошириб, яқин йилларда ушбу ташкилотга албатта аъзо бўлиш;
-
2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш;
-
2030 йилгача ишсизликни халқаро эътироф этилган даража – 5-6 фоиздан оширмаслик;
-
Аҳоли сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
-
Ҳукуматга 30 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
-
Келгуси беш йилда иқтисодиётнинг хусусий сектордаги улушини 85 фоизга етказиш
-
Вазирлар Маҳкамасининг инвестиция комплекси келгуси йилда иқтисодиёт учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга тушириши ва тўлиқ қувватлар билан ишлашини таъминлаш;
-
Иқтисодиётни энергия ресурслари билан ишончли таъминлаш ва энергия самарадорлигини 2 карра оширишга алоҳида эътибор қаратиш.
Мирзиёев ушбу вазифаларни санаб ўтар экан, жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда Ўзбекистонда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, иқтисодиётимизда барқарор ўсишни таъминлаб, мана шундай марраларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.
Президентнинг қўшимча қилишича, шундай долзарб муаммоларга самарали ечимлар топиб, янгича фаолият олиб бориш Ҳукумат учун жиддий синов бўлиши табиий.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Бош вазирликка яна Абдулла Арипов номзодини таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси