Мирзиёев Ўзбекистондаги оилаларнинг қанчаси ўзига тўқлигини айтди
Жамият
−
19 Апрель 2022
22123Ўзбекистонда истиқомат қиладиган 35,3 миллион аҳолининг 36 фоизи иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратган. Булар:
• 11 фоизи – кам даромадли;
• 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;
• 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;
• 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.
Янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олган.
Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган ва 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь