Мирзиёев: “Ура-ура” қилаверсак, халқимизнинг ишончини қозонолмаймиз”
Жамият
−
20 Январь 2020
7214Хабарингиз бор, бугун 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бўли ўтяпти. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, депутатлар олдига жиддий талаблар қўйди.
Давлат раҳбари аввало депутатликнинг масъулияти ҳақида сўз юритди ва бу жуда машаққатли иш эканини таъкидлаб ўтди.
“Ҳурматли мажлис иштирокчилари, барчамизга аёнки, депутатлик бу одамдан жуда катта интеллектуал салоҳият, тинмисиз меҳнат, изланиш ва масъулият талаб қиладиган фаолиятдир. Ўзим ҳам кўп йиллар депутат бўлиб ишлаганман. Бу вазифаларнинг қанчалик оғир ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли иш эканини яхши биламан. Кўзларингни олдида сайловчилар 5 йил кетмаслиги керак. Сизлар шундай ҳаётга розиман деб, депутат бўлдингиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Президент сўзида давом этиб, янги сайланган депутатлар Ўзбекистон учун жуда жиддий даврда танланганини эътироф этди.
“Мен бекорга бу гапларни айтмаяпман. Ўзларинг қандай таҳлика вақтда келганингизни ва сизларга қанчалик кўп нарса боғлиқлигини сезмаяпсизлар. Лекин шуни сезишингизни жудаям илтимос қиламан. Ўзларингизнинг ишларингиз, ўзларингизнинг имзоингиз борлигини халқимизга, парламентга билидирнг. Шунинг учун, депутат аввало халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилишда фидойилик кўрсатиб, бошқаларга ўрнак бўлиши керак. Энди сизларнинг юриш туришларинг, муомалаларинг ҳам ҳаммага ўрнак бўлиши керак. Қишлоққа борганларингда гапирган гапларинг маданиятли, қонуний бўлиши лозим. Ман айтмасам ким айтади?”, деди давлат раҳбари.
Шундан сўнг, давлат раҳбари яна бир бор “ура-ура”ни йиғиштириб, сидқи дилдан меҳнат қилиш кераклигини, атрофда бўлаётган ишлар оддий воқеалар эмаслигини айтиб ўтди.
“Қандай қийин бўлмасин, баландпарвоз гаплар ва “ура-ура” қилаверсак, халқимизнинг ишончини қозонолмаймиз азиз ва муҳтарам депутатлар. Мен таъзим қилиб айтмоқчиманки, ўйланглар, биз оғир ва таҳлилкали замонда яшаяпмиз. Ҳар кунимизни тўғри хулоса қиладиган замонда яшаяпмиз. Атрофимизда бўлаётган воқелар кичкина масалалар эмас. Қандай оғир бўлмасин Ўзбекисонни яхши бўлиши ва эртанги кунга муносиб бўлишини хоҳловчилардан хоҳламаганлар жуда кўп”, дейди Мирзиёев.