Мирзиёев Туркманистонда Тожикистон Президенти билан учрашди 

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқдилар. Кенг кўламли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим экани қайд этилди.

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа устувор соҳаларда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, у ерда давлат раҳбари Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий билан ҳам учрашув ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг