Мирзиёев Туркманбошига етиб борди. Уни “Арқадағ” кутиб олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 август куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлат раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.

Ўзбекистон етакчиси эртага, 5 август куни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган махсус тадбирда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Марказий Осиё Туркманбоши БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг