Мирзиёев Тўқаевга ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга мамлакатнинг Қарағанда вилоятида юз берган кондаги портлаш юзасидан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.

“Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга ҳамдардлик билдирди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Қозоғистоннинг Қорағанда вилояти, Абай шаҳридаги кон шахтасининг тубида метан газ чиқиши оқибатида олти киши ҳалок бўлганди. 

Қайд этиш керакки, кеча, 7 ноябрь куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги кафелардан бирида ҳам кучли портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида, бино тўлиқ вайрон бўлган, жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

472

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг