Қозоғистондаги конда фожиа юз берди

Олам

image

Кеча, 6 ноябрь куни Қозоғистоннинг Қорағанда вилояти, Абай шаҳридаги кон шахтасининг тубида метан газ чиқиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, "Абай" конидаги K10 вентиляция бўшлиғидадаги кончиларга метан чиқаётгани ҳақида соат 9:30 да хабар келган. 

Шахтада бу вақтда 64 киши бўлган. Уларнинг 56 нафари ўзи у ердан чиқишни уддалаган. Қолган саккиз кончи метан сизиб чиққан 3-К10 чуқурлигида бўлган. Уларнинг олти нафари вафот этган ва икки нафари жароҳатланган.

Ҳозир жасадларни юқорига олиб чиқиш ишлари олиб бориляпти. Ҳодиса тафсилотлари ва сабаблари ўрганилмоқда, конда ишлар тўхтатилган.

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин топшириғига кўра Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Илин бошчилигидаги комиссия воқеа жойига жўнаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон кон

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made