Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Жамият
−
18 Апрель 2024 4930 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун, 18 апрель куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель