Мирзиёев Тожикистонга сафарини якунлаб Тошкентга қайтди
Жамият
−
17 Сентябрь 2021
3140Ҳозиргина Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Маълумот ўрнида, давлат раҳбари кеча, 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига учиб кетганди.
Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари сермаҳсул ўтди. У ШҲТ саммитида иштирок этишдан аввал, бир қатор давлатлар раҳбарлари, жумладан, Покистон Бош вазири, Тожикистон ва Эрон Президентлари билан учрашиб, икки томонлама алоқаларнинг долзарб мавзуларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Мирзиёев бугун, 17 сентябрь куни ШҲТ саммитида иштирок этиб, муҳим масалаларни ўртага ташлади. Хусусан, Афғонистоннинг хорижий давлатлар банкларида сақланаётган захираларини блокдан чиқаришга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь