Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хориждаги активларини блокдан чиқаришга чақирди
Жамият
−
17 Сентябрь 2021
7026Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий давлатлар банкларида сақланаётган захираларини блокдан чиқаришга чақирди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари Душанбеда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида айтиб ўтди. Бу ҳақда "Спутник" нашри маълум қилди.
Президентнинг сўзларига кўра, бугун Афғонистонда янги реаллик вужудга келди, ҳокимиятга янги кучлар келди. Бу амалга ошган. Шу муносабат билан Мирзиёев бу мамлакатдаги вазиятдан келиб чиқиб ёндашувни ишлаб чиқиш, шунингдек унинг янги ҳокимияти билан мулоқотни ривожлантириш зарурлигини билдирди.
“Шу муносабат билан, чет эл банкларида сақланаётган Афғонистон давлат активларини блокдан чиқариш имкониятини кўриб чиқиш керак”, деган Ўзбекистон Президенти.
Афғонистонга доир ҳаракат ва сиёсий барқарорликни муҳокама қилиш учун кучларни бирлаштириш мақсадида “ШҲТ-Афғонистон” форматида олий даражада учрашув ўтказишни таклиф қилди. Биринчи мулоқот майдони сифатида Тошкент таклиф қилинган.
“ШҲТ-Афғонистон” шаклини йўлга қўйиш ҳақида Россия Презиеднти Владимир Путин ҳам фикр билдирган.
Маълумот учун, Афғонистон Марказий банкининг 10 миллиард доллар атрофидаги актифлари хорижий банкларда “музлатиб қўйилган”. Бу пуллар толибларга босим ўтказишнинг асосий ричаги сифатида кўрилмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси ҳам Афғонистоннинг фавқулодда вазиятларда фойдаланиши мумкин бўлган 440 млн доллар пули толибларга ўтмаслиги учун “музатиб қўйди”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь