Мирзиёев Тожикистон халқига табрик йўллади
Жамият
−
08 Сентябрь 6479 2 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни ва мамлакат халқини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳурматли Имомали Шарифович! Тожикистоннинг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан сизга ва биродар тожик халқига чин қалбимдан энг эзгу тилакларимни йўллашдан мамнунман. Тожикистон мустақилликка эришгач, сизнинг доно раҳбарлигингиз остида мамлакатда туб сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди, катта бунёдкорлик ишлари олиб борилди ва ҳаётнинг барча соҳаларида юксак натижаларга эришилди”, дейилади Мирзиёев табригида.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти биродар халқ сифатида Имомали Раҳмоннинг Тожикистоннинг жадал тараққиётидан, унинг жаҳон миқёсидаги ёрқин ютуқларидан ҳамда тобора ортиб бораётган халқаро нуфузидан чексиз хурсанд эканини қайд этган. Халқлар ўртасидаги дўстлик ришталари бундан кейин ҳам мустаҳкамланиши, анъанавий қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланишига ишонч билдирган.
“Фурсатдан фойдаланиб, сизга, ҳурматли Имомали Шарифович, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, масъулиятли давлат фаолиятингизда янги зафарлар, биродар тожик халқига эса тинчлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт тилайман”, дейди Мирзиёев.
Маълумот учун, эртага, 9 сентябрь куни Тожикистоннинг миллий байрами – Мустақиллик куни ҳисобланади. Мирзиёевдан ташқари Раҳмонни Россия Президенти Владимир Путин, АҚШ Президенти Дональд Трамп, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Садир Жапаров ва бошқалар ҳам табриклаган.
Live
Барчаси