Мирзиёев тошқиндан жабр кўрган Бразилия Президентига ҳамдардлик йўллади
Жамият
−
06 Июнь 2022
5162Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бразилияда шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофатлар кўрилгани муносабати билан мамлакат Президенти Жаир Мессиас Болсонаруга ҳамдардлик йўллади.
Қайд этиш керакки, Бразилиянинг Пернамбуку штатида кучли ёмғир ёғиши сабаб бошланган тошқинлар ва кўчкилар оқибатида 84 киши ҳалок бўлди.
Ёмғир ва тошқиндан зарар кўрганларга ёрдам бериш, бедарак йўқолганларни қидириш ишлари учун 100 млн реал ажратилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 50 киши бедарак йўқолган ҳисобланади.
Пернамбуко штати ҳукуматига кўра, камида 765 киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь