Мирзиёев таътилга чиқди
Жамият
−
29 Сентябрь 32556 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълумот учун, Мирзиёев биринчи меҳнат таътилига 2019 йил 5 августда чиққан. 2021 йилда Президентнинг таътили 7 кун: 4 январдан 10 январгача давом этган. 2022 йилда эса Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили 5 январдан 7 январгача бўлганди. Президент 2023 йили 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиққанди. Шавкат Мирзиёев 2024 йилда 22-29 апрель кунлари ва 26 июлдан 5 августгача қисқа муддатли меҳнат таътилида бўлган. Шу билан бирга, жорий йилнинг 6 январида ҳам Президент меҳнат таътилига чиққанди.
Live
Барчаси