Мирзиёев Судьялар ассоциацияси раисига унвон берди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси Убайдулла Қурбонович Мингбоевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу унвон Убайдулла Мингбоевга давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан берилган.

Маълумот учун, Убайдулла Мингбоев 1939 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 1968 йилда Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармасида бош терговчи, 1969 йилда Ички ишлар вазирлигининг Тергов бошқармасига бош терговчи этиб тайинланди. 1971 йилда Сурхондарё вилоят судининг судь­яси, 1972 йилда эса вилоят суди раисининг ўринбосари бўлди. 1975 йилда Ўзбекис­тон Республикаси Олий суди судьяси этиб сайланди. 1978 йилдан 1987 йилгача Бухоро вилоят судининг раиси вазифасида ишлаган. 1987 йилда Убайдулла Мингбоев яна Олий судга судья бўлиб келди. 1990 йил март ойида Тошкент шаҳар судининг раиси, 1991 йил 12 июнда Олий суд раиси этиб сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Убайдулла Қурбонович Мингбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар