Мирзиёев Си Цзиньпин билан дарахт экди
Жамият
−
15 Сентябрь 2022 6962 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин сермаҳсул музокаралардан сўнг Самарқанддаги "Буюк ипак йўли" халқаро туризм маркази боғида биргаликда дарахт экдилар.
Бу икки дўст мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга муштарак интилишларнинг навбатдаги рамзи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Музокара якунига кўра, умумий қиймати 15 миллиард долларлик устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорликка доир келишувлар имзоланди.
Шунингдек, олий даражадаги ташриф доирасида инвестициявий ҳамкорлик, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, қурилиш ва бошқа соҳалар бўйича 15 та ҳужжат имзоланди.


Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь