Мирзиёев “Шоввозсой” дам олиш маскани кимга тегишли эканини очиқлади

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган “Шоввозсой” дам олиш маскани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Президент журналист ва блогер Азиза Қурбонованинг шу ҳақдаги саволига жавоб қайтарган.

“Шоввозсой “Ўзбекистон темирйўллари”га тегишли давлат корхонаси. ҳеч ким у ерда тургани, яшагани ёки кимгадир ўтказилгани йўқ. Қандайдир мартабали, Ўзбекистонга фойдаси келадиган инсон келса, Президент ҳам боради. Айтмайсизларми, “биз Президент билан пиёда юрамиз, сизлар ҳам келиб, бир марта пиёда юриб кўринглар”, деб? Кейин Президент 5 йилда умумий неча марта дам олибди, деган саволни нега бермайсизлар?” дейди Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳам ушбу дам олиш маскани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирганди.

“Ушбу дам олиш ва соғломлаштириш масканларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан шартнома ва йўлланмалар асосида, темирйўлчилар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, шунингдек, Республика аҳолиси ва чет эллик инвесторлар, ҳамкорлар ва сайёҳларга экотуризм ва экстремал туризм, саломатликни мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда”, дейилганди баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1561

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг