Мирзиёев ШҲТ Бош котибини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу нуфузли ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган умумий хавф ва хатарларга қарши курашишда амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик тамойиллари асосида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳим экани таъкидланган.

Самарқанд саммитида бошланган ШҲТ фаолиятини модернизация қилиш жараёнини давом эттириш, жумладан, ташкилотнинг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

“Янги иқтисодий мулоқот”ни ривожлантириш концепцияси ва мамлакатимизнинг бошқа қатор ташаббусларини амалга ошириш зарурлиги қайд этилган. 

“Булар савдони соддалаштириш тўғрисидаги битим, электрон тижорат дастури, инвестицияларни рағбатлантириш комплекси, логистикада рақамлаштириш режаси, "ШҲТ келажак технологиялари" дастури, Озиқ-овқат хавфсизлиги атласи ва бошқаларни қабул қилишдир”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Хитойнинг Тянцзин шаҳрида бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг