Мирзиёев Саудия Арабистонига етиб борди
Олам
−
11 Ноябрь 2024 5004 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев бугун Ар-Риёд шаҳрида Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Тадбирда ушбу ҳудудлардаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиАҚШда одам итни тишлаб олди
28 Апрель