Мирзиёев Самарқандга борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 апрель куни Самарқанд шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бугун давлат раҳбари Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказади.

Куннинг иккинчи ярмида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келади. Етакчилар музокаралар ўтказиши ва қатор тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча, 22 апрель куни Самарқандга келган эди. Уни аэропортда ўзбекистонлик мавқедоши Бахтиёр Саидов кутиб олди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, буган, 23 апрель куни Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар дўстона ва конструктив руҳда бошланган. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.

Музокаралар давомида икки томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга, хусусан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг