Мирзиёев рафиқаси билан Брюсселга етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссель шаҳрига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди. 

Бельгия пойтахтининг халқаро аеропортида давлат раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олган. 

Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ҳамда бельгияликлар Қироли Филипп билан учрашув ўтказади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрда Брюсселда “Кенгайтирилган Ҳамкорлик ва Шериклик Битими” (ЭПCА) имзоланиши кутиилаётгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳужжат икки томонлама муносабатларда бурилиш нуқтасига айланиши, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва сивилизасион боғлиқликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Урсула фон дер Ляйен Брюссель Антониу Кошта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг