Мирзиёев Путинни табриклади
Жамият
−
12 Июнь 2020 13753 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни табриклади.
Шавкат Мирзиёев РФ Президентини 12 июнь куни – Россия куни муносабати билан қутлади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 июнь куни Германия устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Москвадаги Қизил майдонда ўтказиладиган ҳарбий парадда иштирок этади.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев Россияга сўнгги бор 2019 йилнинг 20 декабрь куни Японига ташрифини якунлаб, борганди. Президент Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этганди. Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев РФ раҳбари Владимир Путин билан учрашганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь