Мирзиёев Путин билан қўнғироқлашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 3 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида етакчилар икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Қайд этилишича, Россия Президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари кўриб чиқилган. Ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар ва бизнес даражасидаги фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланган.

“Шу маънода, Тошкент шаҳрида бешинчи "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим, спорт ва туризм соҳаларида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак учрашувлар режасини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг