Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди
Жамият
−
02 Июль 2025 4157 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 июль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Баку шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, Президент Мирзиёев Баку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирларда қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 2-4 июль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиши хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь