Мирзиёев Остонага ташрифни якунлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 30 май куни "Марказий Осиё - Италия" саммити доирасида бўлиб ўтган тадбирларда Президент Мирзиёев минтақа мамлакатлари ва Италия ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Тадбир якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.

Аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президент Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

Маълумот учун, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев раислигида ўтказилган тадбирда Италия Бош вазири Жоржия Мелони, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашган. Саммит якунида келгуси “Марказий Осиё – Италия” саммитини 2027 йилда Қирғизистон Республикасида ўтказиш таклифи ҳамда 2026 йил баҳорида Италияда тўртинчи ташқи ишлар вазирлари конференциясини ўтказиш таклифи маъқулланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг