Мирзиёев очарчиликка қарши кураш учун учта таклиф берди
Жамият
−
13 Октябрь 2022
11045Осиё қитъасининг кўплаб давлатлари истеъмол маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари ҳисобланади ва озиқ-овқат хавфсизлигининг оқибатларини жуда ўткир ҳис қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 октябрь куни Остонада ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитидаги нутқида айтиб ўтди.
“Бутунжаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, очликдан азият чекаётган сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида яшамоқда.
Парадокс шундан иборатки, бир вақтнинг ўзида айнан бизнинг мамлакатларимиз жаҳоннинг етакчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлатлари ҳисобланади”, дейди Президент.
У бу борада янги ёндашувлар:
• озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимларини ва уни етказиб беришнинг оптимал занжирини шакллантириш;
• ички минтақавий савдо ўсиши учун техник регламентларни уйғунлаштириш;
• Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш яхлит тизимини яратишни таклиф қилди.
Ушбу барча масалаларни FAO шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилиш таклиф этилди.
Шунингдек, давлат раҳбари экология ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни ҳамда мамлакатларни жадал кўкламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйишни таклиф қилди.
LiveБарчаси