Мирзиёев Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди
Жамият
−
29 Август 3176 2 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 август куни “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Юртимизнинг қадимги тарихидан то бугунигача бўлган энг муҳим воқеалар, буюк аллома ва жаҳонгир боболаримиз сиймолари акс этган мазкур мажмуа Мустақиллик рамзига айланган. Унинг энг юқори қисмидаги Ҳумо қуши мамлакатимиз герби, халқимизнинг эзгу қадриятларини ифодалайди”, дейилади хабарда.
Давлат раҳбари мазкур монумент она Ватан, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқ шарафига бунёд этилган буюк обида эканини таъкидлаган эди.

Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига 31 август Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилганди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Ватан фидойилари ҳаққига Қуръон тиловат қилинди. Элга ош тортилди. Хиёбондаги рамзий қабр ёнида ҳам Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда уламо ва зиёлилар билан тарихни ўрганиш ва ёшларга ўргатиш, мустақиллик ва тинчликни қадрлаш ҳақида мулоқот бўлди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь