Мирзиёев МДҲ Бош котибидан ҳам қутлов эшитди
Жамият
−
01 Май 2023
4701Бугун, 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституция бўйича референдумни кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатда бўлиб турган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.
Давлат раҳбари Ҳамдўстлик Бош котиби ва миссия аъзоларига мамлакатнинг барча ҳудудларида фаол ишлагани ҳамда референдумнинг бориши ва натижаларига юксак баҳо бергани учун самимий миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида, нуфузли минтақавий ташкилот раҳбари Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини референдум жараёнлари юксак халқаро талаблари ва стандартларига мувофиқ ташкил этилгани билан қутлади.
Учрашувда ўзаро манфаатли, энг аввало, савдо-иқтисодий, саноат ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда МДҲнинг муҳим ўрни қайд этилди. Ҳамдўстлик маконида инвестициялар жадал суръат билан ўсаётгани таъкидланди, жорий йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида ўтган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисининг самарали натижалари юқори баҳоланди.
Фаол гуманитар алмашинувларни бундан буён ҳам давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь