Мирзиёев маслаҳатчиси Чакрабартини қабул қилди. Улар нималарни муҳокама қилди?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари “йўл харитаси” ва устувор йўналишлар бўйича бошқа муҳим концептуал ҳужжатларни биргаликда пухта тайёрлашни давом эттириш ва кейинчалик уларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, давлат улуши мавжуд корхоналарни трансформация қилиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот учун, Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи бўлишидан олдин 8 йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банкига раҳбарлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг