Мирзиёев Марокаш Подшоҳига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га таъзия йўллаган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳам ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Марокашда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида камида 1037 киши ҳалок бўлгани, 672 дан ортиқ киши эса жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made