Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатларида миллий ID-карталарини тан олишни таклиф қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатларида миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда у бугун, 9 август куни Қозоғистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида сўз очди.

Билдирилишича, туризм сектори минтақавий ҳамкорликнинг янги драйверига айланиб бормоқда. Мамлакатлардаги ички минтақавий туристик оқим улуши сўнгги йилларда сезиларли даражада ошди.

Давлат раҳбари туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур — бутун минтақа” тамойили бўйича миллий ID-карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида минтақада бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

“Очиқ ва самарали мулоқотларимиз, илгари сурилган муҳим ташаббуслар, ишга туширилган кўп томонлама лойиҳалар ва дастурлар, амалга оширилган кўплаб қўшма тадбирлар ва шу каби бошқа ҳаракатларимиз минтақа қиёфасини ва имижини тубдан ўзгартирди”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Минтақа мамлакатлари самарали ҳамкорлик қилиб, муҳим масалаларни ҳал эта бошлагани таъкидланди. Ўзаро савдо, инвестициялар, юк ташиш ҳажми, фуқароларнинг ташрифлари бир неча баробар ошди. Хорижий давлатларнинг минтақага қизиқиши сезиларли даражада ошди.

“Бугун биз умумминтақавий ўзига хосликни шакллантириш жараёни бошлангани ҳақида ишонч билан айтишимиз мумкин”, дейди Ўзбекистон Президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашувида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фахрий нишони” билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Марказий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар