Остонадаги саммитда Мирзиёев тақдирланди
Жамият
−
09 Август 2024 7418 1 дақиқа
Бугун, 9 август куни Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашувида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фахрий белгиси” билан тақдирланди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари номидан Маслаҳат йиғилиши раиси сифатида Мирзиёевга фахрий белги топширган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 август куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг “Олтин Қирон” (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирланганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь