Мирзиёев Марғилондаги туристик марказни бориб кўрди

Жамият

image

Бугун, 2 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу марказнинг иккинчи қаватда жами 30 ўринли қадимий услубдаги карвонсарой ташкил этилган. Истиқболда мажмуа бир йилда 10 мингдан ортиқ сайёҳларга хизмат кўрсатиши мўлжалланган.

Давлат раҳбари ташриф чоғида миллийликка ва ёшлар тарбиясига эътибори учун ҳунармандларга миннатдорлик билдирди.

“Ҳозирги юксак технологиялар асрида мана шундай оддий, самимий жойларни одам соғинади. Бу ҳунарларни, бу маданиятни бобо-момоларимиз фақат қўли билан эмас, қалб қўри билан яратган. Бир пайтлар бу йўналишлар йўқолиб кетишига оз қолганди. Уларни асраб-авайлаётганингиз учун раҳмат. Бу маданиятимизни нафақат чет элликларга тарғиб қилиш, балки фарзандларимизга ҳам сингдириш керак”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Ташрифда Президент усталарнинг миллий ҳунарларни мактабларда ўргатиш таклифини қўллаб-қувватлади. Мутасаддиларга туризм салоҳиятини ошириш, уни тарғиб этишда кинодан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

“Ўтган йили Марғилон шаҳрига “Жаҳон ипак ва икат ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилган эди. Бундай мақомга Бухоро зардўзлик, Қўқон ёғоч ўймакорлиги бўйича сазовор бўлган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги хусусий тиббиёт маркази фаолияти билан танишганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made