Мирзиёев Малайзияга жўнаб кетди
Жамият
−
04 Февраль 2344 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 февраль куни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Малайзия дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда амалий ҳамкорликни, шу жумладан, савдо, инвестициялар, инновациялар, технологик кооперация, нефть-кимё, электроника, “яшил” энергетика, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда кенгайтириш масалалари ўрин олган. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Етакчилар халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини ҳам кўриб чиқади.
Саммит якунида икки давлат ўртасидаги кенг кўламли шерикликни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма баёнот ва салмоқли битимлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи 2024 йилнинг май ойида бўлганди. Ўшанда у Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь