Мирзиёев Макронни ғалаба билан табриклади
Жамият
−
25 Апрель 2022 6436 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.
“Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади”, дейилади, жумладан, Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.
Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон президентлик сайловларининг иккинчи босқичида асосий овозларни санаб чиқишдан кейин 58,55 фоиз тўплади ва ғалаба қозонди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь