Макрон Франция президентлик сайловларида ғалаба қозонди
Олам
−
25 Апрель 2022
6429Франция Президенти Эммануэль Макрон президентлик сайловларининг иккинчи босқичида асосий овозларни санаб чиқишдан кейин 58,55 фоиз тўплади. Тегишли маълумотлар 25 апрелга ўтар кечаси Франция Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган.
“Миллий бирлашув” партияси номзоди Марин Ле Пен 41,45 фоиз овоз тўплади. Аввалроқ сиёсатчи иккинчи босқичдаги рақибига қўнғироқ қилиб, уни сайловда кутилган ғалаба билан табриклаган эди. Шу билан бирга, тарафдорлари олдидаги митингда сўзга чиққан Ле Пен бу натижани партиянинг тарихий муваффақияти деб атади ва шу йил ёзида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида курашни давом эттиришга ваъда берди.
Идоранинг таъкидлашича, “маълумотларнинг юздан бир қисмига яхлитланганлиги сабабли, ишлов беришнинг якуний даражаси 100 фоизга етмаслиги мумкин”. Франция Конституциявий кенгаши қандай бўлмасин, якуний натижаларни ҳафта ўрталарида чиқариши керак бўлади.
Айни пайтда, Ички ишлар вазирлиги сайловда явка 71,99 фоизни ташкил этганини маълум қилди. Шу билан бирга, қайта ишланган бюллетенларнинг 8,6 фоизи бузилган ёки бўш бўлиб чиқди. Ҳозирча бу бешинчи республикада президентлик сайловларининг иккинчи босқичи тарихидаги энг паст явкалардан бири ҳисобланади. Бунданда пассив иштирок явка 68,9 фоизи ташкил этган 1969 йилдагина кузатилган.
LiveБарчаси