Мирзиёев Кисида билан қўнғироқлашди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 9 август куни Япония Бош вазири Фумио Кисида билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мирзиёев Япониянинг жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон Япониянинг “Марказий Осиё + Япония” биринчи саммитини ўтказиш ва Бош вазир Кисиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган Ўзбекистонга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушуниши таъкидланди.

Шунингдек, тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олинган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Япония Бош вазири Фумио Кисида билан телефон орқали мулоқот қилган. Кисида Тўқаевга Қозоғистонга расмий ташрифини, жумладан “Марказий Осиё+Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этишни ўзгартиришга мажбур бўлганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Бош вазири Фумио Кисида Ўзбекистонга келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, Кисида 9-12 август кунлари Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ва Мўғулистонга ташриф буюриши ҳам режалаштирилганди. Бироқ Фумио Кисида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини тўхтатишга қарор қилди. Ташрифни бекор қилишига Япония ороллари ҳудудида кучли зилзила хавфи сабаб бўлган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова эса Япония Бош вазири Фумио Кисидани Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Россия ўртасидаги иқтисодий алоқаларга путур етказишга уринишда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Фумио Кисида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг