Мирзиёев Карим Камоловнинг таъзиясида иштирок этиш учун Бухорога жўнаб кетди
Жамият
−
23 Август 2020 12973 1 дақиқа
Хабарингиз бор, кеча, 22 август куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Каримов Камолов коронавирус инфекцияси сабаб вафот этган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 август куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.

Карим Камолов коронавирусга чалингани жорий йилнинг 30 июль куни маълум бўлганди. У Тошкентдаги шифохонада даволанаётганди.
Маълумот учун, Карим Камолов жорий йилнинг 29 февраль куни вилоят ҳокими этиб тайинланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь