Мирзиёев қурилишларда ортиқча харажатлар кўпайгани сабабли ҳоким ва прокурорларни танқид қилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари объект қийматини имкон қадар “шиширишга” ҳаракат қилаётгани қайд этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Йиғилишда бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари объект қийматини имкон қадар “шиширишга” ҳаракат қилаётгани қайд этилди. Сабаби, лойиҳа қанча қиммат бўлса, лойиҳачи шунча кўп пул олади. 

Шу боис, аксарият лойиҳаларда кераксиз хизматлар, ортиқча ҳашамат қўшиб киритилмоқда.

Масалан, 2023 йилда лойиҳаларда 3 триллион сўмлик бундай кераксиз харажатлар олди олинди. 

Аксинча, иқтисод қилишга келганда, қурувчиларнинг иш ҳақи ва асосий қурилиш материаллари нархи бозордан паст нархларда ҳисобланмоқда.

Буларнинг ҳаммаси қурувчи-пудратчиларни “обнал” ва “ўғрилик” қилишига, сифатсиз қурилиш материалларини ишлатишига шароит яратаётгани, “яширин” қурилиш материаллари бозори вужудга келгани қайд этилди.

Ҳоким ва прокурорлар вазиятга эътиборсизлиги қаттиқ танқид қилиниб, уларнинг бу борадаги қатъий жавобгарлиги белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев қурилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг