Мирзиёев қозоғистонлик бир гуруҳ расмийларни мукофотлади
Жамият
−
26 Август
4531Қозоғистон Республикасининг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Фармонга кўра, Қозоғистон Республикасининг Давлат маслаҳатчиси Карин Ерлан Тинимбайули, Қозоғистон Республикаси Президентининг ички сиёсат ва коммуникация масалалари бўйича ёрдамчиси Желдибай Руслан Султанули, Бош вазир ўринбосари Серик Макашевич Жумангарин, Маданият ва ахборот вазири Аида Галимовна Балаева, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Бакирович Атамкулов ҳамда Қозоғистон Республикаси Ўзбеклар этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси Икром Акромович Хошимжонов Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Қайд этилишича, улар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитиш, устувор йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни фаол илгари суришга қўшган шахсий ҳиссаси, шунингдек, икки халқнинг кўп асрлик дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Раззақович Бобожонов I даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь