Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга сафар қилишни режалаштиряпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Берлиндаги халқаро конференция доирасида Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Унда 2019 йилнинг 29 ноябрида Тошкентда ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви якунлари юқори баҳоланди, томонлар саммитда қабул қилинган минтақавий интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган қарорларни амалиётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилишган.

“Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини таъкидлашди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга режалаштирилган ташрифи муҳим босқич бўлиб хизмат қилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлар 3 февраль куни Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби Майк Помпео иштирокидаги “Марказий Осиё — АҚШ2 форматидаги вазирлар учрашувига (“C5 + 1”) оид ҳамда бошқа икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг