Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги вазирлигига $400 миллион ажратди

Жамият

image

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жорий йил якунига қадар 400 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаши керак. Бу топшириқни бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш масалалари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда берди.

Президентга кўра, бугунги кунда 580 та янги лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, кредитлар қисқа муддатга берилиши боис уларни амалга ошириш кечикмоқда. Шу муносабат билан:

•  вазирликка лойиҳаларни ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати берилади;

•  Боғдорчилик агентлигига 1 майга қадар 20 миллион доллар, натижага қараб, йил якунига қадар яна 45 миллион доллар ажратилади;

•  бунинг ҳисобига жорий йилда 6 та вилоятда 1,8 минг гектарда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, тадбиркорларга камида 7 йил муддатга лизингга берилади;

•  1 майдан боғ ва токзорлар барпо этиш учун кредитлар тадбиркорларга камида 10 йил муддатга ажратилади;

•  йил якунига қадар хусусий сектор билан бирга жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика марказини ишга туширилади. Улар “тайёр ҳолда” 5 йиллик имтиёзли давр билан камида 10 йилга лизинг асосида сотилади.

Қайд этилишича, сўнгги беш йилда соҳага 2,5 миллиард доллар хорижий ресурслар жалб қилинган. Шундан, 1,7 миллиард доллар ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилган.

Бунинг ҳисобига  2,5 минг гектар замонавий иссиқхоналар, 11 минг гектар интенсив боғлар, 6 та кўчатчилик хўжалиги ва 350 минг тоннали музлаткичли омборхоналар ташкил этилган. Бугунги кунда, соҳада 810 миллион доллар ўзлаштириладиган маблағ мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг