Мирзиёев Қирғизистондаги йиғилишда Қорақалпоғистондаги воқеаларга тўхталди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик кенгашлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш таклифини билдирди. У бу ҳақда бугун, 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувидаги нутқида сўз очди. 

Мирзиёевнинг алоҳида урғулашича, минтақавий ҳамкорлигикнинг стратегик йўналиши хавфсизлик соҳасидир. 

“Экстремизм ва терроризмнинг анъанавий таҳдидлари, уюшган жиноятчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришимиз зарур”, дейди Президент Мирзиёев. 

У сўзида давом этиб, бугунги кунда интернет орқали таҳдидларнинг чегараси йўқлиги, улар мобил телефонлар орқали кириб бораётганини айтган. Шунингдек, давлат раҳбари июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларга ҳам эътибор қаратган. 

“Афсуски, Ўзбекистонда сўнгги пайтларда рўй берган фожиали воқеалар бизнинг режаларимизни бузишга, минтақамизга тартибсизлик ва беқарорлик сепишга уринаётган бузғунчи кучлар мавжудлигини яна бир бор тасдиқлади. 

Шу муносабат билан биз минтақа давлатларининг хавфсизлик кенгашлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг ушбу соҳаларнинг барчаси бўйича мунтазам маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз”, дейди Ўзбекистон Президенти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

432

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг